July 24, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Бўстонлиқ тумани Дўстлик МФЙ аҳолиси “Қизил сув” магистраль ичимлик сув тармоқларидан қонуний ёки ноқонуний уланганлиги даражаси юзасидан ўрганишлар бўйича (Фото) 

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-4366 сонли Қарорига мувофик, “Тошкент сув таъминот” МЧЖ томонидан ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

2023 йилнинг 18 июлда “Бўстонлиқ мурожаат ва ечимлар” телеграмм каналда эълон килинган видеомурожаат юзасидан, “Тошкент сув таъминот” МЧЖнинг ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси масъул ходимлари билан жорий йилнинг 19-22 июлида Бўстонлиқ тумани Дўстлик МФЙ (“Қурувчи” БУШ) ҳудудини ичимлик сув билан таъминловчи жамиятнинг Бўстонлиқ тумани филиалига қарашлий “Қизил сув” магистраль ичимлик сув тармоқларидан қонуний ёки ноқонуний уланганлиги даражаси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

“Қурувчи” БУШ ҳудудида 518 та дала ҳовлилар ҳамда 67 та ерли хонадонлар мавжуд. Шулардан 358 та истеъмолчи ичимлик сув тармоғига уланган.

Ўрганишларга кўра, Филиал томонидан Марказий сув қувурининг махсус йиғма ичимлик сув темир бочкаларига 358 та истеъмолчиларга белгиланган тартибда улаб берилганлиги маълум бўлди. Улар билан тегишли тартибда меъёрий ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ичимлик сувини назорати юзасидан ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Бундан ташқари, дебитор қарздорлик сабабли 8 та истеъмолчи 18 300 000 (ўн саккиз миллион уч юз минг сўм) тармоқдан ўчирилди.

Хозирги кунда, ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланишлар бўйича ҳолатлар аниқланмади.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

#сервис#бошқарув#бошқарма#сув#hovli#дом#квартира#уй#ремонт#қувур#хизмат#хонадон#suv#мфй#монтаж#кўча#вилоят