July 27, 2023

Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқлангани юзасидан РAСМИЙ БAЁНОТ

Бош саҳифа | Русский язык

Ўтган беш йилда Тошкент вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 60,9 фоиздан 73,8 фоизга етказилди.

Марказлашган сув таъминоти асосан вилоятнинг 3 та йирик ер усти иншоотлари орқали яъни Aнгрен шаҳар "Наврўз" сув тозалаш иншооти, Чирчиқ шаҳар "Очиқ" сув тозалаш иншооти ва Қибрай тумани "Қодирия" сув тозалаш иншоотлари ҳамда 22 та тумандаги сув ишлаб чиқариш (скважина) иншоотларидан иборат бўлиб, аҳолига 594 та сув иншоотлари, 866 дона сув олиш қудуқлари ҳамда 6 683,6 км узунликдаги ичимлик сув қувурлари ва тармоқлари орқали ичимлик суви етказиб берилади.

Aҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини яхшилаш мақсадида "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ ва бошқа манбалар ҳисобидан 2022 йилда жами 7,4 млрд. сўм маблағлар эвазига 45,2 км ичимлик сув тармоқлари капитал, 125,1 км қисми жорий таъмирланган.

Шунингдек иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентабрдаги 6074-сонли Фармони 3-банди ва 2022 йил 2 августдаги 341-сонли Қарори 4-иловаси 5.11-бандига мувофиқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖга 2023 йил 1 июнда берилган Т-11-01/03-2329-сонли хулосаси, Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасининг 2023 йил 19 июндаги 02-20/27-08-38/1123-сонли хати ўрганиб чиқилиб, вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун 2023 йил 20 августдан бошлаб янгиланган тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра 2023 йилнинг 20 августидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:*

Ичимлик суви:

а) аҳоли учун –1 м3 – 1 700 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 - 7 000 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 7 000 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 850 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 1 850 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 1 850 сўм.

Шунингдек, “Чимган-Чорбоғ сув таъминоти” МЧЖ ҳамда "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ томонидан истеъмочиларга йетказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун ҳам 2023 йил 20 августдан бошлаб янгиланган тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра “Чимган-Чорбоғ сув таъминоти” МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ичимлик суви учун янгиланган тарифлар (нархлар):**

а) аҳоли учун –1 м3 – 1 050 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 - 1100 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 4 000 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 300 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 350 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 2 800 сўм.

"Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ томонидан йетказиб бериладиган ичимлик суви учун янгиланган тарифлар (нархлар):***

а) аҳоли учун –1 м3 – 600 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 - 1 000 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 3500 сўм;
г)бошқа улгуржи ташкилотлари учун 1 м3 - 600 сўм

Оқова сув хизмати учун:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 400 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 500 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 1 100 сўм.
г)бошқа улгуржи ташкилотлари учун 1 м3 - 400 сўм

* ** ***таклиф этилаётган нархлар ҚҚС сиз ҳисобланган

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати