“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Янгийўл шаҳар бўлимидаги ишлар ҳолатини ўрганди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари туман ва шаҳарларда сув ва оқова тизимида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларни ўрганиш мақсадида “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлимида бўлди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ томонидан 2022-2023 йил куз-қиш мавсумида Вилоят аҳолисига ичимлик сувини тизимли етказиб беришни таъминлаш ҳамда сифатли сув қувур маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Янгийўл шаҳар бўлими биносини кўздан кечиришди.
Кўздан кечириш чоғида, Янгийўл шаҳар бўлими биносининг олдинги ва ҳозирги кўриниш ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилиб, топшириқлар берилди.
Шу билан биргаликда “Ишчи гуруҳ” меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.