May 29, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Чирчиқ шаҳар аҳолисини сифатли ва тоза сув билан таъминлаётган сув иншооти тўғрисида (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Аҳолини сифатли ва тоза сув билан таъминлаш катта гигиеник аҳамиятга эга бўлиб, инсонларни турли хил эпидемик касалликлардан ҳимоя қилади.

Керакли миқдорда аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш унинг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Замонавий шаҳарларни сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун бир кеча кундузда сарфланадиган сувнинг миқдори млн метр кубларни ўз ичига олувчи катта рақамларни ташкил этади.

Сифатли ичимлик сув билан таъминлаш учун сув манбаларини танлашда асосий эътибор уларни турли ифлосликлардан ҳимоя қилишга, сув тозалаш иншоотларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Кўп тармоқли саноатнинг ишлаб чиқариш корхоналаридаги жараёнлар сув сарфи билан боғлиқ.

Айрим саноат ишлаб чиқариш корхоналари ва энергия ишлаб чиқариш корхоналари катта шаҳарларни сувга бўлган талабидан кўп миқдорда сув ишлатилади.

Айрим корхоналарни сувнинг сифатига бўлган талаби ўзгача ва бошқачадир. Сарфланаётган сувнинг сифати, миқдори ва саноат корхоналари сув билан таъминлаш унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотининг сифати ва таннархига таъсир этади.

Шуниинг учун ишлаб чиқариш корхоналарида сув таъминотини тўғри ташкил қилиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга.

Сув билан таъминлаш масаласини ҳал қилувчи иншоотлар мажмуаси яъни сувни манбаадан олиб, тозалаб, қувурлар орқали етказиб ва аҳолиги тарқатувчи иншоотлар сув таъминоти тизими дейилади.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими сув иншоотлари тўғрисидаги маълумот билан танишиб чиқамиз

1-кўтарма сув иншооти(СДК): 1991 йилда қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 4,03 га. Иншоотнинг амалгадаги қуввати 100 000 м3/сут сув кўтариш қувватига эга. Иншоотда ҳозирги кунда 6 дона сув кўтариш насос агрегатлари мавжуд.

5 дона Вилло 250 кВт/1400 м3, 1 дона Д 2500-62 500 кВт. русумли агрегатлари ўрнатилган.

“Очиқ сув хавзаси” иншооти: 1991 йил қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 19,21 га. Иншоотнинг амалгадаги қуввати 50 000 м3/сут сув кўтариш қувватига эга. Иншоотда ҳозирги кунда 4 дона сув кўтариш насослари мавжуд бўлиб, жумладан, 3 дона GTSB 400-300-500А ҳамда 1 дона Д 2500-62 русумли агрегатлари ўрнатилган.

Марказий ” сув иншооти: 1952 йил қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 62 га. Иншоотнинг амалдаги қуввати 30 000 м3/сут ни ташкил этади. Иншоотда жами 20 дона скважина қудуқлар мавжуд бўлиб, 11 дона ЭЦВ, 1 дона Д 1250/125 насос агрегатлари ишлайди.

“Аранча” 3-сонли сув олиш иншооти: 1965 йил қурилган бўлиб, эгаллаган ер майдони 4,156 га. Иншоотнинг лойиҳавий қуввати 10 000 м3/сут бўлиб, амалдаги қуввати 8 000 м3/сут ни ташкил этади. 6 дона ерости қудуғи (скважина) мавжуд бўлиб, 6 дона ЭЦВ 10-160-35 насослари мавжуд.

“Оқова сув тозалаш” иншооти: 1975 йилда қурилган бўлиб. Эгаллаган ер майдони 40,4 га.

Маълумот учун, айрим дарёларга ҳамон саноат корхоналаридан, суғориш системаларидан, аҳоли турар жойларидан ҳар хил чиқинди сувлар тозаланмасдан ташланмоқда. Бу сувлар таркибида аҳоли соғлиғи учун зарарли моддалар кўп бўлиб, у аҳоли истеъмоли учун фойдаланишни қийинлаштирмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

ВИДЕОЛАВҲАЛАР

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати