“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: “China Geo Engineering Corporation” пудратчи томонидан амалда оширилаётган иш-режалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокидаги “Тошкент вилояти ичимлик суви ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаси бўйича 1-фаза 5 пакет “China Geo Engineering Corporation” ва ёрдамчи пудратчилар иштирокида бугун йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш “China Geo Engineering Corporation” пудратчи биносида Тошкент туман Халқ депудатлари, “O‘zsuvta’minot” АЖ бошқаруви раиси в.б. Ш.Садиллаев, жамоатчилик гуруҳи раҳбарлари М.Усманов, “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директори ўринбосари А.Эшпўлатовлар иштирок этишди.
Йиғилишда, “China Geo Engineering Corporation” пудратчи томонидан амалда оширилаётган қурилиш иш-режа жараёнидаги ютуқ-камчиликлари муҳокама қилинди.
Жумладан, “5-сон”, “6-сон”, “7-сон”, “8-сон”, “Умарова”, “Тулабек”, “Олтинтепа”, “Улуғбек” ва “Аччи-сой” сув тақсимлаш иншоотлари (9 та) ҳамда 226,9 км сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш.
Хусусан, лойиҳа ҳудудида 136,8 км ичимлик сув тармоқлари (Ø100-300 мм) ва 2 та сув резервуарлари қурилди ҳамда 3 810 та хонадонларга сув ҳисоблагичлар ўрнатилди. Шунингдек, 7 та сув тақсимлаш иншооти, 12 та сув резервуарларида қурилиш ишлари ҳамда 2 та сув тақсимлаш иншооти ва 4 та сув резервуарларида реконструкция ишлари давом этмоқда.
Пудратчи – “China Geo Engineering Corporation” компанияси (Хитой). Шартнома 22.12.2021 йилда имзоланган. Шартнома қиймати 16,36 млн доллар.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat