May 6

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: “Ko‘chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган иш-режалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Куни кеча, “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик сув таъминотини қуриш ва қайта таъмирлаш (фаза-2)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан, TP-CW-05 шартномасининг “Ko‘chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ оширилаётган ишлари юзасидан навбатдаги йиғилиш Янгийўл тумани “Xalqobod” сув иншоотида бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Қурилиш ва инвестиция масалалари бўйича директор ўринбосари А.Эшпулатов, Жамиятнинг Янгийўл тумани филиали қурилиш бўйича муҳандиси Ж.Женисбеков, “KOMMUNALLITI” DM Т. Алимбоев, “EPTISA” Техник назоратчи ташкилоти етакчиси Ф.Мурад Сонгур, Техник назоратчи ташкилоти етакчиси ўринбосари Б.Мирсаатов, Техник назоратчиси М.Балтаев, “Ko’chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ лойиҳа менеджери Ф.Шукуров иштирок этишди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

– Янгийўл туманидаги 2-фаза 5-пакет бўйича “Xalqobod” сув иншооти резервуари техник текшируви хулосасини буюртмачи томонидан тақдим этилиши;

– “Xalqobod” СТИдаги 1000 куб метр хажимдаги таъмирланиши режалаштирилаётган резервуар қурилишига қўшимча устига бетон қуйиш ишини лойиҳага қўшимча тарзда киритиш;

– Лойиҳада кўрсатилган СТИ-Нуробод, СТИ-Бобур ва СТИ-Ғалаба ҳамда СТИ-Канал бўйи сув иншоотилари белгиланган ер майдонларида қурилиш учун рухсатнома олиниши;

– Диаметри 1,5 м бўлган сув назорат қудуқлари ичидаги диаметри 110 мм бўлган ичимлик сув тармоқларига қўйиладиган демонтаж ставкаларни ўрнатиш масалаларини қайта кўриб чиқиш;

– СТИ “Ғалаба” ва СТИ “Kanal bo‘yi” қурилиши бир ҳудудда ва ва бир кўчада жойлашганини ҳисобга олган ҳолда СТИ “Kanal bo‘yi” сув иншоотини қурилиш ёки бекор қилиш масаласини қайта кўриб чиқиш;

– СТИ “Xalqobod” сув иншооти ҳимоя деворлари лойиҳада қайта таъмирлаш берилган аммо яроқсиз ҳолатдалигини инобатга олган ҳолда янгидан ҳимоя девор қуриш масаласини кўриб чиқиш;

– Лойиҳага ичимлик сув тармоқларини горизонтал бурғулаш усулида ўтказиш бўйича хулоса берилиши;

– Ичимлик сув қувурларини темир қолипларини (кожух) полиэтилен қувурларга алмаштириш бўйича хулоса олиш;

– СТИ “Nurobod”да қуриладиган 500 куб метр хажимдаги 2 дона янги қуриладиган резервуарларни йиғма бетон панеллар ўрнига монолит бетон билан қуриш бўйича муҳокама;

– “Xalqobod” СТИнинг мавжуд резервуарлари техник тадқиқот хулосаси “KOMMUNALLITI” DM ташкилотга топшириш;

– “Ko‘chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ томонидан “Xalqobod” СТИ резервуари устки қисми бўйича техник ўзгариш таёрлаш ва Лойиҳачи ташкилотга тақдим этиш;

– “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ кадастр бўлими ва Янигйўл тумани бўлими бошлиғи томонидан Янгийўл тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда янги қуриладиган сув иншоотлари учун ажратилган ер майдонилари қарорларини таёрлаш;

– “Ko‘chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ томонидан Сув назорат қудуғи ичидаги диаметри 110 мм бўлган ичимлик сув қувурларидан демонтаж поставкаларсиз монтаж қилиш бўйича техник ўзгариш таёрлаш ва тақдим этиш;

– “KOMMUNALLITI” DM “Kanal bo‘yi” сув иншооти қурилишини кўриб чиқиш. “G‘alaba” сув иншоотига яқин қурилганили сабабли лойиҳадан олиб ташлаш бўйича ўз хулосасини билдириш"

– “Xalqobod” сув иншооти мавжуд деворларини қайта қуриш ёки таъмирлаш бўйича хулоса бериш “KOMMUNALLITI” DM га;

– “Ko‘chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ га ичимлик сув қувурлари таъминотчи ташкилотини маҳсулотларини қайта текшириш қуриш учун сифатли қувурлардан фойдаланиш. Мунтазам.

– “Ko‘chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ ИЧТБ ходимларига “Nurobod” сув иншооти резервуари қурилишида монолит бетон қуйиш бўйича таклифни қайта кўриб чиқиш;

– “Ko‘chma Mexanizatsiyalashgan Korxona” МЧЖ қурилиши учун ишлатиладиган барча метериалларини “EPTISA” техник назоратчи ташкилоти томонидан рўйихатдан ўтказиш.

ВИДЕОЛАВҲА

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat