“Toshkent suv taʼminoti”: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–465-сонли Қарорига мувофиқ, Пискент туманининг “Култепа” ва “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларига ичимлик сув тармоғи тортилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–465-сонли Қарори ижросини таъмилаш мақсадида, маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Пискент тумани “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғинига:
– 15 дона гидрант ва 18 дона зулфин;
– диаметри Ø110 мм ичимлик сув қувури ётқизилмоқда;
– 138 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилиш режалаштирилган.
“Култепа” маҳалла фуқаролар йиғинига:
– 5 дона гидрант ва 7 дона зулфин;
– диаметри Ø110 мм ичимлик сув қувури ётқизилмоқда;
– 557 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилиш режалаштирилган.
Маълумот учун, қурилиш ишларини “Ishonch” MCHJ томонидан амалга оширилган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.