July 21, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Оҳангаронда ичимлик сув сифати белгиланган талаб ва қоидаларга мувофиқ назорат қилинмоқда (Фото) 

Бош саҳифа | Русский язык

Оҳангарон шаҳрида ичимлик сув сифати белгиланган талаб ва қоидаларга мувофиқ назорат қилинмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ тассаруфида 13 та лабораториялар мавжуд, шулардан, 5 таси оқова сувлар бўйича кимё бактериологик лабораторияси қолган 7 таси ичимлик сув лабораториялари ва 1 та марказий аналитик лабораториялар фаолият юритмоқда.

Оҳангарон шаҳар ичимлик сув лаборатория ходимлари томонидан 12 та – Оҳангарон, Қўрғон, Нўғойқўрғон, Янгиобод, Наврўз, Шифокорлар, Хонобод, Мунчоқтепа, Ўзбекистон, Бойматова, А.Набиев кўчалари ва 53-даҳада ичимлик суви намуналари олиниб, таҳлил қилинган ва таҳлил натижаларига кўра ичимлик суви O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабларига жавоб бериши, яъни ичишга яроқли экани аниқланди.

Ярим йил давомида ичимлик сувини зарарсизлантиришда 6050 (олтти минг эллик) кг гипохлорит натрий зарарсизлантириш воситаси сарфланган.

2022 йилда Шаҳарнинг ичимлик сувларни зарарсизлантириш учун 9790 (тўққиз минг етти юз тўқсон) кг ортиқ гипорхлорид ишлатилган.

Оҳангарон шаҳар ичимлик сув лабораторияси томонидан 2023 йилда ичимлик сувидан жами 258 та сув наъмунаси олиниши режа қилинган, шундан биринчи ярим йилликда 129 та сув наъмунаси олиниб, таҳлил қилинган ва таҳлил натижаларига кўра ичимлик суви O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабларига жавоб бериши, яъни ичишга яроқли экани аниқланди.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Оҳангарон шаҳар бўлими кун-у тун фаолият юритаётган диспетчерлик ва авария хизматлари навбатчилиги жорий этилган.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати