May 23, 2023

“Тошкент сув таъминоти”: жисмоний ва юридик шахслардан 1065 та мурожаат келиб тушди (2023 йил январь-март ҳолатига)

Бош саҳифа | Русский язык

2023 йил – “ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ” йил шиори остида, барча соҳа вакиллари, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳоли ичига кириб муаммоларини ҳал этиш, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш тизимини самарали жорий этишни талаб қилмоқда.

Бизда “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари таъминланаётгани Янги Ўзбекистонимизда кейинги йилларда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати дунё ҳамжамиятида эътироф этилаётгани барчамизни бирдай қувонтиради, ғайратимизга ғайрат, шижоат қўшади.

Маълумки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ–445-сон Қонуни ва мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон Қарори қабул қилинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ижро интизоми бўлими иш фаолияти шу Қонун ва Қарор талаблари асосида ташкил этилган.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖга ва бўйсунувдаги шаҳар, туман филиалларга жорий йилнинг I-чорак давомида жами бўлиб, 1065 та мурожаатларлар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси (Ўзсувтаъминот АЖ) орқали 445 та мурожаат расмийлаштирилган:

73 та 19,4 фоизи мурожаат ижобий ечимини топган;

151 та 31 фоизи мурожаат юзасидан умумий ва хуқуқий тушинтириш, яъни дастур асосида бажарилиши тушунтирилган;

211 та 49,6 фоизи мурожаат жараёнда бўлиб, ижро муддатини кутмоқда (15 ёки 30 кунлик муддат)

I-чорак давомида келиб тушган 1065 та мурожаатларларни ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда, мурожаатларнинг асосий қисми:

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ – 77 та,

Ангрен шаҳар бўлими – 73 та, 7 фоиз

Оҳангарон шаҳар бўлими – 22 та, 2,2 фоиз

Чирчиқ шаҳар бўлими – 147 та, 15 фоиз

Олмалиқ шаҳар бўлими – 62 та, 6 фоиз

Бекобод шаҳар бўлими – 13 та, 1,3 фоиз

Нурафшон шаҳар бўлими – 24 та, 2,4 фоиз

Янгийўл шаҳар бўлими – 50 та, 5,0 фоиз

Янгийўл туман бўлими – 38 та, 3,9 фоиз

Ўртачирчиқ туман бўлими – 23 та, 2,3 фоиз

Пскент туман бўлими – 26 та, 2,7 фоиз

Қибрай туман бўлими – 67 та, 6,4 фоиз

Тошкент туман бўлими – 65 та, 6,3 фоиз

Бекобод туман бўлими – 49 та, 4,7 фоиз

Бўка туман бўлими – 48 та, 4,6 фоиз

Оққўрғон туман бўлими – 19 та, 1,9 фоиз

Оҳангарон туман бўлими – 27 та, 2,6 фоиз

Чиноз туман бўлими – 49 та, 4,7 фоиз

Қуйичирчиқ туман бўлими – 20 та, 1,9 фоиз

Бўстонлиқ туман бўлими – 40 та, 3,9 фоиз

Паркент туман бўлими – 30 та, 3 фоиз

Юқоричирчиқ туман бўлими – 23 та, 2,3 фоиз

Зангиота туман бўлими – 73 та. 7 фоиз

Келиб тушган 1065 та мурожаатларлар таҳлил этилганда:

– 255 та мурожаат жараёнда;

– 448 та мурожаат ўз ижобий ечимини топган;

– 1 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган;

– 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган;

– 155 та мурожаат ҳуқуқий тушинтирилиш берилиб, шундан 49 таси асосли деб топилган.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатларни масъулият билан ёндашган ҳолда белгилинган муддатларда кўриб чиқиш, муоммоларни ҳал этиш ва тақрорий мурожаатлар келиб тушишини олдини олиш чоралари кўрилиши билан бир қаторда, муаммо ва масалаларни тезкор ҳал этиш юзасидан назорат ишлари жойларда кучайтирилиб, қарор, фармон талабларни бузган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиди.

Жамият “1255” қисқа рақами орқали рўйхатга олинган мурожаатларнинг умумий сони 417 тани ташкил этади, 20 та мурожаат муддати ўтган мурожаатлар турига киради ва 10 та мурожаат назоратдаги мурожаатлардир.

Тасдиқланган “Сайёр қабул” режа-жадвали асосида жорий йилнинг I-чорак давомида, 11 та “Сайёр қабул” ўтказилди.

Жумладан:

- Бўстонлиқ тумани – 19та;

- Чирчиқ шаҳар ва Қибрай туманида – 10та;

- Олмалиқ шаҳар ва Бекобод тумани – 7та;

- Бўка ва Паркет туманлари – 3та;

- Янгийўл ва Охонгарон туманлари – 2та;

- Ангрен шаҳар – 1та мурожаат расмийлаштирилган.

Раҳбарияти томонидан аҳоли муаммолари ўрганилмоқда ва жойларда ўз ечимини топмоқда.

Фаолият йўналиши ва таҳлил қилиб, жойларга чиқиб ҳамда ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Бу борада матбуот (ахборот) хизмати томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар (Ўзбекистон-24, Маҳалла, вилоят телеканаллари), ва келиб тушаётган тизимли муаммоларни аниқлаб, мурожаатни ўрганиб расмий ижтимоий тармоқлар, телеграмм каналлари орқали муносабаат билдирилмоқда.

Шу билан бир қаторда, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖга 2023 йилнинг I-чораги давомида 820 та хат-ҳужжатлар келиб тушган.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи М. ИСАМИДДИНОВ