“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Чирчиқ шаҳар ва Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Паркент туманларида Сайёр қабул ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ раҳбарияти, вилоят прокурори, Халқ қабулхонаси бошчилигида 2024 йил 14 май куни Чирчиқ шаҳар ва Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Паркент туманларида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича жами 20 та мурожаат келиб тушган.
Жорий йилнинг 14 майда Чирчиқ шаҳар ва Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Паркент туманларида ўтказилган сайёр қабулдаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан назорат режаси тасдиқланди.
Ишчи гуруҳ томонидан ушбу назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
Бўстонлиқ тумани – 2 та мурожаат
Юқори Чирчиқ тумани – 4 та мурожаат
Паркент тумани – 6 та мурожаат
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat