“Toshkent suv taʼminoti”: Бекобод тумани Тошкент-Бекобод автомабил магистраль йўли ёқаси бўйлаб ётқизилган диаметри Ø800 мм ичимлик сув қувури таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Бекобод шаҳар филиалига “3-сув олиш иншооти”дан Бекобод шаҳрига келадиган диаметри Ø800 мм ичимлик сув қувурнинг Бекобод тумани Тошкент-Бекобод автомабил магистраль йўли ёқаси бўйлаб ётқизилган қисмида авария ҳолати тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Бекобод шаҳар филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан мазкур мурожаат жойига чиқилиб, ўрганилди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бекобод шаҳар филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан:
Бекобод тумани Тошкент-Бекобод автомабил магистраль йўли ёқаси бўйлаб ётқизилган диаметри Ø800 мм ли ичимлик сув қувури таъмирланди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat