August 4, 2023

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 2023 йил 30 июлдан 30 августгача “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда.

Жамият ишчи-ходимлар ҳар йили мустақиллик байрамини ўзгача шукуҳ, меҳр-муҳаббат, хуш кайфият билан кутиб олади.

Бу йил ҳам мамлакатимизда Истиқлолимизнинг шонли санасини муносиб қаршилаш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан, ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлар кўламини янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этилмоқда.

Сув иншоотларини тартибга келтириш ва насос агрегатларини жорий таъмирлаш ишларини янада жадаллаштирилмоқда.

Шунингдек, дарахтлар ва бордюрлар оқланди, ариқ-зовурлар хазонлар олинди ва худудлар бегона ўтларлан тозаланди.

Вилоятдаги мавжуд 10 та оқова сув тозалаш иншооти ишчилари томонидан иншоотда ободонлаштиришни тартибга келтириш бўйича кунлик иш ташкил этилмоқда. Эрта тонгдан ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бардёрлар оқланди, худудлар бегона ўтлардан тозаланди, чиқиндилар ташиб кетилмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати