May 15, 2023
“Тошкент сув таъминоти”: Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Сабо” маҳалла фуқаролар йиғини Тонг кўчасига диаметри Ø50 сув пластик қувур ётқизилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Сабо” маҳалла фуқаролар йиғини Тонг кўчасида истиқомат қилиб келаётган аҳоли томонидан диаметри Ø50 мм ли узунлиги 200 метр бўлган пластик қувур олиб келинди.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ишчи-ходимлари эса траншея ковлаб, ҳамкорликда монтаж ишларини амалга ошириб бермоқда.
Бунинг натижасиада, “Сабо” маҳалла фуқаролар йиғини Тонг кўчасида истиқомат қилаётган 17 та хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Янгийўл шаҳари аҳолисини марказлашган сув таъминотини яхшилаш мақсадида, жорий йилда 9 км янги ичимлик ва оқова сув тармоқларини қайта таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Янгийўл шаҳар аҳолиси 100 фоиз марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган.