“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори бошчилигида январь–май ойлари фаолияти якунларининг устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминов бошчилигида директор ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, шаҳар, туман бўлим раҳбарлари иштирокида куни кеча видеоселектор ўтказилди.
МЧЖ директори йиғилиш аввалида “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарида коррупцияга қарши курашиш, ҳар қандай йўл билан уни олдини олиш кераклиги борасида қатъий топшириқлар берди.
Йиғилишда Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ учун Давлат бюджети томонидан ажратилган маблағларни тўғри йўналтирилган ҳолда сарҳисоб қилиш;
– шаҳар-туман бўлимлари тасарруфидаги сув иншоотларига янги насос ва частота конвертори яъни электр токининг (кучланиш) частотасини ўзгартириш учун электрон қурилма (ПЧТ) харид қилиниши;
– истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ичимлик сувини етказиб бериш сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини;
– истеъмол қилинаётган сувнинг ва кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажмини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ҳисобидан камайтириш;
– ичимлик сувини тайёрлашда ичимлик суви иншоотлари электр энергияси билан таъминланиши учун зарур чоралар кўриш;
– замонавий сувни ҳисобга олиш асбобларини ва энергияни тежайдиган насос ускуналарини ўрнатиш;
– ойлик пул тушум режасини банк иш куни бўйича тақсимлаш чораларини кўриш;
– ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун тўловларни ўз вақтида йиғиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жамиятнинг молиявий иқтисодий жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–408-сонли Қарорига қўшимча маблағ ажратилганлиги бўйича аниқ ва амалий чоралар кўриш тўғрисида атрофлича тўхталиб, йиғилиш иштирокчиларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.