June 12, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Оққўрғон туманнинг “Қўштепа”ва Тортувли” МФЙдаги сув иншоотида насос агрегати ҳамда “Хамзабод” МФЙдаги сув иншоотида диаметри Ø80 мм ли зулфин мукаммал тамирланди (Фото) 

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Оққўрғон туманидаги сув таъминоти тизимини ҳамда оқова тармоқлари объектларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги мавжуд сув иншоотига 1 дона ЭЦВ 6-25-100 русумли;

– “Тортувли” МФЙ ҳудудидаги сув иншоотига 1 дона ЭЦВ 6-16-80 русумли насос агрегати;

– “Хамзабод” МФЙ ҳудудидаги сув иншоотига 1 дона диаметри Ø80 мм ли зулфин мукаммал тамирлаш ишлари амалга оширилди.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати