“Toshkent suv taʼminoti”: Алоқа каналлари орқали Ангрен шаҳри ва Ўрта чирчиқ туманидан коррупция ҳолатлари фош этилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминов раҳбарлигида туман ва шаҳарларда сув ва оқова тизимида коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли ҳуқуқбузарлик, талон-тарожликларни олдини олишга ҳамда комплаенс назорат тизимини самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кенг кўламда давом эттирилмоқда.
Тизимда олиб борилаётган назорат профилактика ишлари ва бунинг натижасида МЧЖ директори томонидан кўрилаётган турли ҳуқуқий ва интизомий чораларга қарамасдан айрим туман ва шаҳарларда сув ва оқова тизимида ишчи-ходимлар ўз лавозим йўриқномаларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.
Бу борада “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ комплаенс назорат хизмати томонидан йўлга қўйилган алоқа каналлари самарали натижаларга эришишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Мисол учун, келиб тушган маълумотларга асосан “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими “Истеъмолчилар бўлими” инспектори Н.З. ўз ҳудудига тегишли бўлган Г.Эргашев кўчасида истиқомад қилувчи хонадон эгасидан ичимлик сувидан қарсдорлиги сабабли 800 000 (саккиз юз минг сўм) миқдордаги пулни тўлов қилиб бераман деб олинган. 300 000 (уч юз минг) сўмни тўлаб, 500 000 (беш юз минг) сўмни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.
Бундай ҳолат қайта такрорланганлик сабабли, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 312-моддаси 2-бандига нисбатан интизомий жазо қўлланиб ўртача ойлик иш ҳаққининг 30 фоизи миқдорда жарима солинди.
Худди шундай, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими “Истеъмолчилар бўлими” инспектори К.Ф. ўз ҳудудига тегишли бўлган 6/4 даҳасида истиқомад қилувчи хонадон эгасидан ичимлик сувидан қарсдорлиги сабабли 1080 000 (бир миллион саксон минг) сўм миқдордаги пулни тўлов қилиб бераман деб пластик картасини олган. Истеъмолчининг мурожаатидан сўнг, инспектор К.Ф. пластик картасини нақт пулга айлантириб, карта эгасига қайтариб берилган.
Бу ҳолат биринчи бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 312-моддаси 2-бандига нисбатан интизомий жазо қўлланиб ўртача ойлик иш ҳаққининг 20 фоизи миқдорда жарима солинди.
Шунингдек, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ўрта чирчиқ бўлими “Истеъмолчилар бўлими” инспектори Қ.Б. томонидан 2022 йил октябрь ойида “Ўртабўз” МФЙ Сайилгоҳ кўчасида истиқомад қилувчи хонадон эгасига сув ҳисоблагич ва тамғаларни ўрнатиб бераман деб, 700 000 (етти юз минг) сўм нақд пулни ўзлаштириб олинган.
2023 йил июнь ойи охирида инспектор Қ.Б. томонидан Сайилгоҳ кўчасида истиқомад қилувчи хонадон эгасининг ҳисоб рақамига 700 000 (етти юз минг) сўм ўтказилди.
Бу ҳолат биринчи бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 312-моддаси 1-бандига мувофиқ, “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Таъкидлаш жоизки, фуқаролар, туман ва шаҳарларда сув ва оқова тизимида ишчи-ходимлари ва истеъмолчилар ҳамкорлик доирасида юзага келадиган коррупцион ҳолатлар ёки Жамият масъуллари томонидан қонунбузулиш ва коррупцион ҳолатлар содир этилганда МЧЖ расмий сайти, комплаенс назорат тизимининг +(99871) 202-14-15 ички рақам 12 ишонч рақамига маълум қилишингиз мумкин.
Мурожаат, йўллаганлар шахси мутлоқо сир сақланиши кафолатланади.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ комплаенс назорат хизмати бошлиғи Эрмуҳаммад Байкабилов