April 8

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: вилоятда истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1 апрель ҳолати бўйича маълумот (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти бўйича жами истеъмолчилар сони 402 731 тани ташкил қилади, шундан аҳоли истеъмолчилари 392 400 та ҳамда юридик ташкилотлари 10 331 тадан иборат.

Бугунги кунда “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ ва унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, UZUM Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.

Шунга қарамасдан, Тошкент вилоятида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда 64 млрд. 308 млн сўмни ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 52 млрд. 315 млн сўм, юридик ташкилотлар дебитор қарздорлиги 11 млрд. 993 млн сўм, ташкил этади.

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:

1) Бўстонлиқ тумани: 5 млрд 638 млн сўм;

2) Қибрай тумани: 4 млрд. 726 млн сўм;

3) Янгийўл тумани: 4 млрд 545 млн сўм.

Таъкидлаш жоиз, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда.

Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

ФОТОАЛЬБОМ

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat