“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳар ва Пискент туманида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича Сайёр қабул ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директори топшириғи билан Нурафшон шаҳар ва Пискент туманида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Жамият бош мухандиснинг эксплатация бўйича ўринбосари Ботир Нартаев бошчилигида бўлим бошлиқлари, Нурафшон шаҳар ва Пискент туман раҳбар-ходимлари, ҳамда бошқа ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича 10 та мурожаат келиб тушган.
Хусусан, Мараимов Қобил, Рузиева Наргиза, Дадаев Бахтиёр, Умматалиева Хурсаной, Хасанова Азиза, Турдиев Сапарбай каби истеъмолчилари томонидан “Оқава сув тармоғига уланиш”, “Ичимлик суви масаласи”, “Ичимлик сувидаги қарздорлик масаласи”, “Ичимлик суви хисоблагичини расмийлаштириш” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига тегишли жавоблар олинди.
2024 йил январь ойида Нурафшон шаҳар ва Пискент туманида ўтказилган сайёр қабулдаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан назорат режаси тасдиқланди.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директори томонидан ушбу назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat