“Toshkent suv taʼminoti”:2023 йил январь–июнь ойларида вилоят оқава сув тармоғига оқизалаётган оқава сувнинг ифлослантирувчи моддалари меъёрдан ортиқлиги аниқланган 20 дан ортиқ корхоналарга огоҳлантириш хати тақдим этилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги №804-сонли “Ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг йўл харитасида “2023 йил 1 январдан Локал тозалаш иншоотига эга бўлмаган ёки Локал тозалаш иншооти ёки (ёғ тиндиргич ва бирламчи тозалаш қурилмаси) белгиланган талаб ва стандартларга жавоб бермайдиган ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ўртасида тузилган ичимлик ва оқава сув хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни бекор қилиш” белгилаб қўйилган.
2023 йил январь–июнь ойларида 20 дан ортиқ корхоналар томонидан вилоят оқава сув тармоғига оқизалаётган оқава сувнинг ифлослантирувчи моддалари Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда белгиланган меъёрдан ортиқлиги аниқланди.
Бу эса, корхоналарда тозаловчи оқава сув тозалаш иншооти ёки модернизация қилинмаганлиги маълум бўлди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, вилоят оқава сув тармоғига оқизалаётган оқава сувнинг ифлослантирувчи моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги ВМҚ–202 сонли қарорида белгиланган меъёрдан ортиқлиги аниқланган корхоналарга Жамият ходимлари томонидан огоҳлантириш хатлари ўз эгаларига етказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу огоҳлантиришларга қарамай корхоналар томонидан мазкур муаммони бартараф этилмаса, юқоридаги Қарорга асосан, оқава сув хизмати учун икки томонлама тузилган шартномаси бекор қилинади.