“Toshkent suv taʼminoti”: Чирчиқ шаҳар Тикланиш кўчаси 3-уй олдида жойлашган диаметри Ø300 мм ли сув қувур носозлиги бартараф этилиб, “G‘alaba”, “Sharq” МФЙ ичимлик суви билан таъминланди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Чирчиқ шаҳри “G‘alaba”, “Sharq” МФЙларда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
Хусусан, Тикланиш кўчаси 3-уй олдида жойлашган диаметри Ø300 мм ли сув қувури эски ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Чирчиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан, 30 июнь куни қувурдаги сув бутунлай тўхтагандан сўнг, махсус ускуналар билан диаметри Ø300 мм бўлган сув қувурининг ёриқ жойи таъмирланди.
Мазкур “G‘alaba” ва “Sharq” МФЙларда истиқомат қилувчи хонадон эгалари қайта тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.