June 19, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Ижтимоий тармоқда тарқалган видеолавҳа бўйича Расмий муносабат

Бош саҳифа | Русский язык

Бугун, ижтимоий тармоғда тарқалган видеолавҳа бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

2023 йил 16 июнь куни Бўстонлиқ сув таъминоти бўлими ходимлари томонидан сув қувурларини ювиш жараёнида магистраль сув қувуридаги махсус сув чиқариш зулфини очилган.

Сув сифатини яхшилаш мақсадида олиб борилган чора-тадбирлар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, сув таъминоти тизимини вақти-вақти билан ювиш қувурлар ичидаги барча лойқалик ҳолатларини тез ва самарали равишда олиб ташлаш ҳамда сув сифатини тозалашга имконини беради.

Маълумот учун, ижтимоий тармоғда тарқалган ушу видеолавҳа Ўзбекистон Республикасининг “Aхборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1)-моддасининг 2-қисмига мувофиқ бузулган.

Хусусан “ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши” – деб кўрсатиб ўтилган.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг егаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда, мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.