“Toshkent suv taʼminoti”: Тошкент вилояти ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича 2023 йилда бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумот (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
2023 йилда Тошкент вилоятида жами қарорлар бўйича 497 та ичимлик ва оқова сув объектларида қурилиш-монтаж ишлари учун 851,2 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 238 та ичимлик ва оқава сув иншоотлари ва 2061,6 км ичимлик ва оқава сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–172-сонли Қарорнинг 6-бандига кўра, ичимлик ва оқова сув таъминоти объектларини қурилиш-таъмирлаш ишларида Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУК буюртмачи этиб белгиланган. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида жами 95,1 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 44 та маҳаллаларга 324,5 км ичимлик сув тармоқлари ва 38 та янги сув иншоотларини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, бугунги кунда, жами 322,5 км (88,2%) ичимлик сув тармоқлари ва 22 та сув иншоотларини қуриш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги "Маҳаллаларда инфратузилмани яратиш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 435-сонли Қарорига асосан ичимлик ва оқова сув таъминоти объектларини қурилиш-таъмирлаш ишларида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУК буюртмачи этиб белгиланган. Мазкур қарорга асосан, 31 та маҳаллаларда 117 км ичимлик сув тармоқларини тортиш ишларига 45,2 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди. Ҳозирги кунга қадар, режадаги тармоқлардан 109,7 км яъни (режага нисбатан 85,7 %) қисмини ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5118-сон Қарорига асосан 17 млн АҚШ доллари маблағи ҳисобидан жами 446,9 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 41 та сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда, қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан жами 264,1 км узунликда ичимлик ва оқава сув қувурлари ва 16 дона сув қудуқларини қазиш ишлари амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октабрдаги “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–408-сонли Қарорига асосан Дастур доирасида жами 532 млрд сўм маблағлар эвазига 1187,4 км (1140,8 км ичимлик ва 46,6 км оқова) тармоқларини тортиш, 235 та сув иншоотлари ва 2 дона оқова сув насос станцияларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда 1031 км тармоқ тортиш ва 201 дона сув қудуғи, сув иншооти ва 8 дона зулфинларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Қурилиш ишлари давом этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–465-сонли Қарорига асосан Дастур доирасида жами 401,6 млрд сўм маблағлар эвазига 254,5 км тармоқларини тортиш, 28 та сув иншоотлари қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда 115,7 км тармоқ тортиш ва 9 дона сув иншооти ўрнатиш ишлари бажарилди.
Ушбу қарор ижросини туман ва шаҳарлар кесимида кўриладиган бўлса, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар аҳолисига оқова сув хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида, суткасига 4000 куп метр оқова сув тозалаш иншооти (КОС) ни қуриш ҳамда 30,7 км узунликдаги оқова сув тармоғини тортиш режалаштирилган.
Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан 141,9 млрд сўм маблағ лойҳалаштирилган бўлиб шундан 18 млрд сўм маблағ қурувчи хисобига ўтказилган. Ҳудудида 30.7 км оқова сув тармоғи тортилди ва КОС иншооти қурилди. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари 90% га бажарилган.
Янгийўл шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 сентябрдаги 809-сонли Қарори асосида тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ “Оқова сув тизимини тозалаш иншооти” объекти бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида “Комфорт инженеринг Гроуп” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Манзилли дастурга мувофиқ объектнинг умумий қиймати 71 281,1 млн сўмни ташкил этиб, лойиҳа доирасида 3 дона трансформатор, аэротенк, насос станция, АБК, КПП, 2.5 км қувур ётқизиш ишлари кўзда тутилган. Объект қурилиш доирасида 2019 йил қурилиш-монтаж ишлари учун республика бюджети ҳисобидан 9 955,0 млн сўм лимит маблағлари ажратилган. Шундан пудратчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига 9 955,0 млн сўм маблағ молиялаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4565-сонли “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан объектда 2020 йилда қурилиш ишларини давом эттириш учун 1 579,0млн сўм маблағ ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги №41-сонли раёсат мажлиси қарори билан объектда 2020 йилда қурилиш ишларини давом эттириш учун 5 000,0 млн сўм маблағ ажратилган.
Жорий йилнинг 29 январь ҳолатига қўра пудратчи ташкилот томонидан бажарилган иш ҳажмлари учун 14 090.4 млн сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси (Форма 2) ва ҳисоб-фактура (Форма 3) тўловга тақдим этилган. Бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома асосида пудратчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига 13 876.8 млн сўм маблағ молиялаштирилиб берилган.
Ҳозирда объектни айланиб ўтувчи қувур ишлари олиб борилган, пардозлаш ишлари, 1-2-турдаги қабул қилувчи камералари қурилиш-монтаж ишлари, аэротенк иншоотида қурилиш-монтаж ишлари, қум билан тиндириш иншоати (песколовка) да тўлиқ демонтаж ишлари ва объект ҳудудда тўсиқ ўрнатиш ишлари олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4936-сонли қарорига асосан 2021 йил учун 12 122.6 млн сўм маблағ ажратилган.
Ҳозирги кунда Янгийўл шаҳри “Оқова сув тизимини тозалаш иншооти.” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрь кунги ПҚ–465-сонли қарори асосида қўшимча 44 млрд. 400 млн сўм маблағ ажратилди.
Ҳозирги кунда Янгийўл шаҳри “Оқова сув тизимини тозалаш иншоoти”да лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 7 та подобъект қурилмоқда (Абк, сливной, компрессорный, песколовка решёточный, 35 куп метр резервуар). “Комфорт инженеринг Гроуп” МЧЖ томонидан 7 та объектда 8 та техника ёрдамида 60 та ишчилар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.