July 6, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: “O‘zsuvta’minot” аксиядорлик жамияти (АЖ) мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи  томонидан Қибрай туманида ичимлик сув ва оқова тармоқларига ноқонуний уланишларни ўрганишмоқда (Фото+видео)  

Бош саҳифа | Русский язык

“O‘zsuvta’minot” аксиядорлик жамияти (АЖ) мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай туманида бўлиб турибди.

“Узсувтаъминоти” АЖ, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ абонентлар бошқармаси бўлими ҳамда Қибрай тумани бўлими ходимлари томонидан ичимлик сув ва оқова тармоқларига ноқонуний уланишларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари олиб борилди.

Ушбу ўрганиш жараёнларида 2023 йил 5 июнида жами 63 та истеъмолчилар билан мулоқот қилиниб, хатлов ишлари олиб борилди:

1-гуруҳда 13 та истеъмолчининг хонадонини ўрганишганда, 2 та истеъмолчида тамға узилганлиги;

2-гуруҳда 14 та истеъмолчининг хонадонини ўрганишганда, 2 та истеъмолчининг хонадонидаги кўрсатгич ишдан чиққанлиги аниқланди;

3-гуруҳда 15 та истеъмолчининг хонадонини ўрганишганда, 3 та истеъмолчида ДҚҚ тамғаси йўқлиги; 2 та истеъмолчида ДҚҚ муддати ўтганлиги аниқланди;

4-гуруҳда 6 та истеъмолчининг хонадонини ўрганишганда, 2 та истеъмолчида ДҚҚ муддати ўтганлиги, 1 та истеъмолчи ноқонуний сувга уланиб олганлиги аниқланди;

5-гуруҳда 15 та истеъмолчининг хонадонини ўрганишганда, 1 та истеъмолчида ноқонуний сувга уланиб олгани аниқланди.

Эслатма: O‘zsuvta’minot” аксиядорлик жамияти (АЖ) мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганишларни давом эттиришмоқда.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати