June 9, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–408-сонли Қарорига мувофиқ, Бўстонлиқ туманининг 23 та маҳалла фуқаролар йиғинида янги ичимлик ва оқова сув қувурлари қурилиш ишлари олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, янги ичимлик ва оқова сув қувурлари инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бўстонлиқ тумани “Қорабой”, “Паргос”, “Дахана”, “Хўжакент”, “Сариқанли”, “Қораманас”, “Гулобод”, “Қапал”, “Кичиксой”, “Қоронқул”, “С.Рахимов”, “Намуна”, “Хумсан”, “Талпин”, “Боғчаовул”, “Бўстон”, “Бунёдкор”, “Барраж”, “Янгиқўрғон”, “Нанай”, “Дадабоев”, “Сижжак” ва “Боладала” МФЙлар ҳудудида янги ичимлик ва оқова сув қувурларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга оширилиши бўйича барча лойиҳа ва схема ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari<💠

Жумладан, “Талпин” МФЙ ҳудудига ичимлик 2000 метр сув қувурларини реконструкция қилиш. Ушбу ҳудудда диаметри Ø110 мм ли 1700 метр ичимлик қувури ётқизилмоқда.

Пудратчи ташкилот “SHO’RCHI OLTIN TO’PROQ” MCHJ томонидан 5 дона колодец, 120 дона хонадонларага сув қуттилари ўрнатилмоқда.

Эслатма: Бўстонлиқ туманнинг 23 та МФЙда 12 та пудратчи ташкилот: “BUKHARA DISCOVER BUILDING”, “MURODIL VAQT INVEST”, “BO‘KAMAHSUSSUVPUDRAT”, “BEKTEMIR BUILDER”, “KOINOT YULDUZ SERVIS”, “SHO‘RCHI OLTIN TO‘PROQ”, “ROSHAN KOMFORT LUX”, “OLTIN VODIY QURILISH-LOYIHA”, “STROY GRAND SERVISE”, “75-MAXSUS BOSHQARMASI”, “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT”, “OBOD O‘LKA QURILISH SERVIS” МЧЖлар қурилиш ишларини олиб бормоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати