“Toshkent suv taʼminoti”: Янгийўл тумани Янгийўл ва “Эпкенди” маҳалла фуқаролар йиғинлари тоза ичимлик сув билан таъминланди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5118-сон Қарорига асосан 17 млн АҚШ доллари маблағи ҳисобидан жами 446,9 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 41 та сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда, қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан жами 264,1 км узунликда ичимлик ва оқава сув қувурлари ва 16 дона сув қудуқларини қазиш ишлари амалга оширилган.
Янгийўл туманининг Янгийўл ва “Эпкенди” МФЙларга ичимлик сув тармоғи тортилиб, 560 тадан ортиқ хонадонга сув етиб борди:
Янгийўл МФЙ
– 140 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди;
– 280 тадан зиёд хонадонларга сув етиб борди.
“Эпкенди” МФЙ
– 280 тадан зиёд хонадонларга сув етиб борди
Маълумот учун, қурилиш ишларини “Geostroy prestich” MCHJ томонидан амалга оширилган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.