July 31, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Олмалиқ шаҳар бўлимида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги “Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизликни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4751-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлимида ахборот тизимлари ва ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖнинг Ахборот коммуникация ва технологияларини ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан киберхавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилаётган ташкилий-техник чора-тадбирлар, ахборот тизимлари ва ресурслари фаолиятининг бузилиши, шунингдек, махфий маълумотларнинг сизиб чиқиб кетишига олиб келадиган ҳодисалар мисолида иштирокчиларга тушунтириш берилди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Хусусан:

– “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими;

– 1С бухгалтерия ҳисоби тизими;

– exsud.sud.uz қарздорлик бўйича суд маълумотларини киритиш тизими;

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси сайтига келган мурожаатлар билан ишлаш тизими;

– Альфа Центр Коммуникатордаги ҳисоблагичлар базаси;

– WG CRAFT биллинг тизими;

– “Water control” сув таъминоти ва канализация ташкилотлари биллинг автоматлаштирилган тизими;

– Ўзбекистон Республикаси Ягона миллий меҳнат тизими.

Ушбу дастурларда соҳага оид маълумотлар бўлганлиги сабабли, компьютерларда махфий парол бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

Ҳар қандай флешка хотираларни компьютерга уламаслик, тасдиқланмаган турли диний ахборотларни, табрикларни телеграмм гуруҳларга жўнатмаслик кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Компьютердан тўғри фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши, унда шахсий маълумотларини сақламаслик ва телеграмм мессенджерларидан фойдаланишда иш жараёнида фақат расмий гуруҳларга кириш кераклиги тушунтирилди.

Йиғилиш сўнггида, савол-жавоблар бўлиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати