January 25

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: жисмоний ва юридик шахслардан 6258 та мурожаат келиб тушди (2023 йил январь-декабрь ҳолатига)

Бош саҳифа | Русский язык

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон Қонуни ва мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори қабул қилинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ижро интизоми бўлими иш фаолияти шу қонун ва қарор талаблари асосида ташкил этилган.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖга ва бўйсунувдаги шаҳар, туман филиалларга жорий йилда жами бўлиб, 6258 та мурожаатларлар келиб тушган.

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси (Ўзсувтаъминот АЖ) орқали 5490 тамурожаат расмийлаштирилган:

2761 та 50,3 фоизи мурожаат қаноатлантирилган;

2334 та 42,5 фоизи мурожаат юзасидан умумий ва хуқуқий тушинтириш, яъни дастур асосида бажарилиши тушунтирилган;

60 та 1,1 фоизи мурожаат тугатилган;

335 та 6,1 фоизи мурожаат жараёнда бўлиб, ижро муддатини кутмоқда (15 ёки 30 кунлик муддат).

б) бевосита хокимлик орқали 613 та мурожаат расмийлаштирилган бўлиб:

342 та 55,8 фоизи мурожаат қаноатлантирилган;

271 та 44,2 фоизи мурожаат юзасидан умумий ва хуқуқий тушинтириш, яъни дастур асосида бажарилиши тушунтирилган.

2023 йил давомида келиб тушган 6258 та мурожаатларларни ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда, мурожаатларнинг асосий қисми:

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ – 362 та,

Ангрен шаҳар филиали - 363 та,

Оҳангарон шаҳар филиали - 90 та,

Чирчиқ шаҳар филиали - 785 та,

Олмалиқ шаҳар филиали - 405 та,

Бекобод шаҳар филиали - 106 та,

Нурафшон шаҳар филиали - 153 та,

Янгийўл шаҳар филиали - 303 та,

Янгийўл туман филиали - 349 та,

Ўртачирчиқ туман филиали - 165 та,

Пискент туман филиали - 125 та,

Қибрай туман филиали - 464 та,

Тошкент туман филиали - 355 та,

Бекобод туман филиали - 229 та,

Бўка туман филиали - 270 та,

Оққўрғон туман филиали - 105 та,

Оҳангарон туман филиали - 222 та,

Чиноз туман филиали - 257 та,

Қуйичирчиқ туман филиали - 88 та,

Бўстонлиқ туман филиали - 319 та,

Паркент туман филиали - 191 та,

Юқоричирчиқ туман филиали - 179 та,

Зангиота туман филиали - 373 та.

в) Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатларни масъулият билан ёндашган ҳолда белгилинган муддатларда кўриб чиқиш, муоммоларни ҳал этиш ва тақрорий мурожаатлар келиб тушишини олдини олиш чоралари кўрилиб, муаммо ва масалаларни тезкор ҳал этиш юзасидан назорат ишлари жойларда кучайтирилиб, қарор, фармон талабларни бузган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиб келинмоқда. 2023 йил давомида 10 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси белгиланган муддатларда ўз ечимини топган.

г) Худудлар кесимида масъул раҳбарлар томонидан тизимли назорат йўлга қўйилмаганлиги, фаолиятга нисбатан масъулиятсизлик ва совуққонлик билан муносабатда бўлганлиги бугунги кунда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва уларни узайтиришнинг қонуний талабларига риоя этилишига, шу билан бир қаторда раҳбар ва мурожаатга маъсул ходимга интизомий чора кўрилишига қарамай тегишли хулоса чиқарилмай, бу ўз ўрнида мурожаатларни кўриб чиқилишида салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан 2023 йил давомида 46 нафар ходимга нисбатан интизомий таъзир чораси қўлланилган.

д) Жамият “1255” қисқа рақами орқали рўйхатга олинган мурожаатларнинг умумий сони 280 тани ташкил этади, 256 та мурожаат ўз ечимини топган бўлиб, 20 та мурожаат муддати ўтган мурожаатлар турига киради ва 4 та мурожаат назоратдаги мурожаатлардир.

е) Тасдиқланган “Сайёр қабул” режа-жадвали асосида 2023 йил давомида, 22 та “Сайёр қабул”лар ташкиллаштирилиб, бевосита директор томонидан 11 та ўтказилган бўлиб, шундан шаҳар-туман филиал раҳбарлари томонидан 11 та “Сайёр қабул” ўтказилди.

Раҳбарияти томонидан аҳоли муаммолари ўрганилмоқда ва жойларда ўз ечимини топмоқда.

Фаолият йўналиши ва таҳлил қилиб, жойларга чиқиб ҳамда ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Бу борада матбуот (ахборот) хизмати томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар (Нурафшон, Маҳалла телеканаллари), ва келиб тушаётган тизимли муаммоларни аниқлаб, мурожаатни ўрганиб расмий ижтимоий тармоқлар, телеграмм каналлари орқали муносабаат билдирилмоқда.

ж) “Ijro-gov.uz” “edo.ijro.uz” сайти доимий ишлаш мақсадида “UNICON-SOFT” МЧЖ билан шартнома имзоланиб, тегишли пул маблағи ўтказилишига эришилган. Ҳозирги кунда 50 та маъсул ходим бириктирилган бўлиб, тизим орқали келиб тушган ҳужжатларнинг умумий сони 1834 тани ташкил этади, 1594 та ҳужжат ўз ечимини топган, 50 та ҳужжат ечими юзасидан ўз муддатини киритилишини кутмоқда, 185 та хат-ҳужжатлар муддатидан кеч бажарилганлар тоифсига киради. шундан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон, баёнлари ижроси юзасидан:

-         2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118 сон қарори;

-         2022-йил 2-августдаги ПҚ-341сон қарори;

-         2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 сон қарори;

-         2022 йил 22 сентябрдаги 67-сон баёни;

-         ОТБ (АБР) лойихаси 1,2,3 фазалар;

-         “Узсувтаъминот” АЖ, вилоят ҳокимлиги топшириқлари ижроси;

-         2023-йил 24-октябрдаги ПҚ-343сон қарори.ҳ

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи М. ИСАМИДДИНОВ

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat