“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимига қарашли “Gidrouzel 1-ko‘tarma” сув олиш иншоотидан чиқувчи сув қувурида носозлик ҳолати бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
2023 йил 25 май куни соат тахминан 01:35да “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимига қарашли “Gidrouzel 1-ko‘tarma” сув олиш иншоотидан чиқувчи диаметри Ø1020 мм ли сув қувурида носозлик ҳолати содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари, бош муҳандис бошчилигида ишчи гуруҳ етиб бориб, авария сабаблари ўрганилди.
Ўрганишлар натижасига кўра, диаметри Ø1020 мм ли сув қувурида сув айланмаси пайтида учта нуқтада юқори даражада ёриқ пайдо бўлиб, ташқарига сув чиқш ҳолати келиб қолгани аниқланди.
“Gidrouzel 1-ko‘tarma“ сув олиш иншооти ишчи-ходимлари томонидан соат 01:35 дан сўнг сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилиб, ҳозирда ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, сув қувурининг учта нуқтадаги ёриғи таъмирланмоқда.
“Gidrouzel 1-ko‘tarma“ сув олиш иншоотидан чиқувчи диаметри Ø1020 мм ли сув қувури тўлиқ ишга тушиши учун тезкорлик билан чоралар кўрилмоқда.
Ушбу аварияни бартараф этилгунга қадар, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими томонидан махсус сув ташиш автоулов орқали “Ёшлик”, “Дорилфунун”, “Истиқлол”, “Мустақиллик”, “Карвон” маҳалла фуқаролар йиғинига ичимлик суви етказиб берилмоқда.