June 11, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳри “Марказий” ва “Оппоқ” сув иншоотига Ҳиндистон Республикасида ишлаб чиқарилган насос агрегати ўрнатилди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан қуйидаги МФЙ сув иншоотига насос агрегати ўрнатилди:

– “Ойбек” МФЙ “Марказий” сув иншоотида ЭЦВ 6 25-90 ва ЭЦВ 6 40-70 насос агрегати;

– “Оппоқ” сув иншоотида ЭЦВ 8 40-90 насос агрегати ўрнатилди.

Мазкур сув иншооти орқали 300 дан ортиқ хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланди.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати