“Toshkent suv taʼminoti”: Шаҳар ва туманларда тоза ичимлик сувидан бўлган қарздорликни ундириш ишлари олиб борилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Бугун кунда тоза ичимлик сувидан бўлган қарздорлик куннинг ечимини кутиб турган энг долзарб мавзулардан бирига айланди.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ва унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бормоқда.
Хусусан, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ва унинг шаҳар ва туман филиалларида ичимлик сувдан дебитор қарздорлигини ундирилиши бўйича ШТАБ ташкил этилган.
Афсуски, истеъмолчилар орасида ўзига тегишли хулоса чиқармаётганлар топилмоқда. Уларга бир неча бор огоҳлантирилишларига қарамай, тўловни ўз вақтида амалга оширишмаяпти.
Бу эса, МЧЖ ва унинг филиаллари томонидан амалдаги тартибларга биноан тармоқдан узиб қўйилишига сабаб бўляпти.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ва унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан ичимлик сувидан бўлган қарздорликни ундириш мақсадида ҳар бир хонадонга эшик қоқиб боришга мажбур бўлишмоқда.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоизолдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat