June 1, 2023

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг ҳудудий сув таъминоти корхоналари ходимларининг малакасини ошириш бўйича семинар тренинг ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–2733-сон Қарори, 2017 йил 11 сентябрдаги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида Қонуни ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ Уставининг 15-бандида назарда тутилган қоидаларни таъминлаш мақсадида “Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятининг юридик бўлим ва жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш бўлим бошлиқларининг малакасини ошириш бўйича “Hodlik Palase Hotel” меҳмонхонада “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан беш кунлик ўқув-семинар тренинг бўлиб ўтди.

Жумладан, 24-26 май кунлари юристлар малакасини ошириш бўйича:

– Ўзбекистон Республикасининr 2022 йил 22 июлдаги ЎРҚ-784-сон “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўзбошимчалик билан сув тармоғига уланишларни олдини олиш борасидаги ишлар;

– ўзбошимчалик билан уланишлар оқибатида етказилган зарарни ундириш ва тармоқдан узиш ишларини юристлар томонидан назорат қилиниши ва суд орқали ҳал этиш;

– истеъмолчиларнинг муддати ўткан дебитор қарздорликларини аниқлаш, ундириш ҳамда Жамият юридик хизмати томонидан судларга даъво киритиш учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;

– Жамият ҳамда унинг таркибий бўлинмаларида харидлар тўғрисидаги қонунчиликка амал қилиш тартиби;

– коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат хизмати ходимлари ишларида юристлар иштироки ва кўмаги;

– шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш;

– ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича мавжуд ноқонуний ҳолатларнинг турлари ҳамда уларни аниқлаш усуллари;

– Юридик ва жисмоний шахслар билан низолар вужудга келганда мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўришни тартиби ҳақида.

29-30 май кунлари жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми ва назорати бўлим бошлиқнинг малакасини ошириш бўйича:

– Ўзбекистон Республикасининr 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳияти;

– Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори;

– мурожаатларни мазмун моҳиятига эътибор бериш ва жавоб хатларини юборилиши ҳамда бошқа қонун ҳужжутлар бўйича маърузалар тингланди.

Беш кунлик ўқув-семинар тренинг сўнггида “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ иштирокчиларига сертификат топширилди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати