“Тошкент сув таъминоти”: Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғини Файзиобод тупик 2 кўчасига диаметри Ø50 сув пластик қувур ётқизилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлимига тегишли тартибда “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғини Файзиобод тупик 2 кўчасида ичимлик сув босими пастлиги бўйича мурожаат келиб тушган.
“Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғини Файзиобод тупик 2 кўчасида истиқомат қилиб келаётган аҳоли томонидан диаметри Ø50 мм ли узунлиги 150 метр бўлган пластик қувур олиб келинди.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ишчи-ходимлари эса траншея ковлаб, ҳамкорликда монтаж ишларини амалга ошириб берилди.
Бунинг натижасиада, “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғини Файзиобод тупик 2 кўчасида истиқомат қилаётган 14 та хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Маълумот учун, бугунги кунда Янгийўл шаҳар аҳолиси 100 фоиз марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.