“Тошкент сув таъминоти”: Ангрен шаҳар “Ёшлик“ МФЙ Қорабоғсой кўчасида диаметри Ø500 мм ли сув қувури таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимининг диспетчерлик хизмати ☎️ 998 70 66 5-08-60 га “Ёшлик“ МФЙ Қорабоғсой кўчасида сув қувури носозлиги бўйича маълумот 2023 йил 21 майдан келиб тушган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.
Ўрганишлар натижасига кўра, Қорабоғсой кўчасида диаметри Ø500 мм ли сув қувури эски ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.
Ангрен шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан, 24 май куни қувурдаги сув бутунлай тўхтагандан сўнг, махсус ускуналар билан диаметри Ø500 мм бўлган сув қувури ёриғи таъмирланди.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.