“Toshkent suv taʼminoti”:Оққўрғон туманидаги сув таъминоти объектлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига келтирилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директорининг топшириғига асосан Оққўрғон туманидаги сув таъминоти тизимини ҳамда оқова тармоқлари объектларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида, тегишли мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Жумладан, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ туман бўлими ишчи-ходимлари томонидан:
– “Hosildor” МФЙ ҳудудида 550 м диаметри Ø76 мм ли;
– “Xamzabod” МФЙ ҳудудида 1200 м диаметри Ø76 ва диаметри Ø50 мм ли сув қувури мукаммал таъмирланди.
Натижада, 110 хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.