November 8, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: “Yashil makon” умуммиллий лойиҳаси доирасида куз мавсумида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. ФОТОАЛЬБОМ

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Yashil makon” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига миллионлаб дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.

Ушбу лойиҳа ижросини таъминлаш, қолаверса, дарахт экиш бўйича куз мавсуми тадбирини амалга ошириш мақсадида, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ тасарруфидаги филиалларида кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда. Бу борада тегишли олиму-мутахассислар тавсияси билан сувсизлик ва касалликка чидамли гужум, қайрағоч, тут, жийда, ёнғоқ, терак каби дарахт новдалари экилиши белгиланган.

Жамият ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан жами 35 000 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган:

Юртимиз бўйлаб давом этаётган умуммиллий лойиҳада жамият ходимлари бирдек фаол иштирок этмоқда. Бу ташаббуслари билан мамлакатимиз атроф-муҳит ва атмосфера ҳавосининг мусаффолигини сақланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Экилган дарахтларни суғориш ва парвариш ишларини олиб борилиши ҳам алоҳида назоратга олинган. Хусусан, ёш новдалар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

ФОТОАЛЬБОМ

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat