“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Янгийўл туманида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ шуни малум қиладики, сувтаъминот корхонаси билан икки томонлама шартнома тузмасдан ичимлик суви тармоғига уланиб фойдаланганлиги учун Янгийул туманида фаолият юритувчи "HTB-AS INVEST" МЧЖ корхонасига 294 511 319 (млн) сўм ҳисоб-китоб килинган.
Ушбу хатти-ҳаракат учун “HTB-AS INVEST” МЧЖ раҳбари А.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатта озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга ЖК нинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш микдорининг 150 баробар миқдорида, яъни 45 000 000 (млн) жарима жазоси тайинланди.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ истеьмолчилардан ушбу ҳолатлар такрорланмаслиги учун ичимлик сувидан қонуний равишда фойдаланишни ҳамда ичимлик сув учун тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширишни сўраб қолади.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat