“Toshkent suv taʼminoti”: Бўстонлиқ тумани Чарбоғ қўрғони “Do‘stlik‘” МФЙда ичимлик сув яроқсизлиги бўйича келиб тушган мурожаат тегишли тартибда ўрганилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Бўстонлиқ туман филиалига Чарбоғ қўрғони “Do‘stlik‘” МФЙда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
Хусусан, Қурувчи “БУШ” 30-уйда яшовчи фуқаро В.И.Мошкиннинг Президенти порталига йўллаган мурожатномасига асосан, Бўстонлиқ Туман СЭС томонидан ушбу ҳудудда сув O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабига мос эмаслилиги тўғрисида хулоса тақдим этилган.
Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Бўстонлиқ туман филиали ушбу мурожаатни тегишли тартибда ўрганилди.
O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабига мувофиқ, ичимлик сув истеъмолга яроқлилиги аниқланди.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Бўстонлиқ туман филиали лаборатория масъул ходимлари томонидан ҳар куни ичимлик сув чиқиш қисмида дезинфекция ишлари олиб борилади.
Шунингдек, лаборатория масъул ходимлари доимий равишда чиқиш қисмидаги ичимлик сувдан анализ олишади.
Эслатиб ўтамиз, Қурувчи “БУШ” аксарият қисми дала ҳовлилардан иборатдир.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ тассаруфида 13 та лабораториялар мавжуд, шулардан, 5 таси оқова сувлар бўйича кимё бактериологик лабораторияси қолган 7 таси ичимлик сув лабораториялари ва 1 та марказий аналитик лабораториялар фаолият юритмоқда.
Маълумот учун, туман СЭО ва ЖС бўлими билан шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан, сув иншоотлардан ишлаб чиқарилаётган ичимлик сувини O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабига жавоб бериш ва ичимликка яроқлигини аниқлаш мақсадида ҳар ойда туман СЭО ва ЖС бўлими ходими билан биргаликда шартномага асосан таҳлил наъмуналари топширилади ва таҳлил натижалари юзасидан вилоят марказий лобараториясига маълумот берилиб борилади.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat