“Toshkent suv taʼminoti”: Янгийўл шаҳридаги Марказий сув иншоотида диаметри Ø400 мм ли ичимлик сув қувури алмаштирилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Янгийўл шаҳар филиалига қарашли Марказий сув иншоотида диаметри Ø400 мм ли 70 м. ли қувур ҳамда диаметри Ø400; Ø200; Ø100; Ø80 мм ли 5 та зулфин (задвижка) алмаштирилди.
Ушбу қувур 1957 йилда ётқизилган бўлиб, “Мезон”, “Файзиобод”, “Фарход”, “Бахт”, “Янгибоғ”, каби 10 та МФЙ ичимлик суви билан таъминлаб келинган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat