“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича Сайёр қабул ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директори топшириғи билан Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Жамият бош мухандиснинг эксплатация бўйича ўринбосари Ботир Нартаев бошчилигида бўлим бошлиқлари, Ўрта Чирчиқ (“O‘choqli” МФЙ биноси) ва Юқори Чирчиқ туманлари раҳбар-ходимлари, ҳамда бошқа ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича 10 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Хусусан, Тошматов Собир, Тураева Назира, Умарова Саида, Бозорбоева Бибигул, Маҳкамова Гулзода, Бекулов Толибой, Абдурасулова Моҳира, Миржамалов Миртўлаб, Юнусов Рахимбой, Абдуллаев Орифжон, Нурмухамедова Зулфия каби истеъмолчилари томонидан “Оқава сув тармоғига уланиш”, “Ичимлик суви масаласи”, “Ичимлик сувидаги қарздорлик масаласи”, “Ичимлик суви хисоблагичини расмийлаштириш” ““Обод махалла” дастури асосида ичимлик суви тармоғи тортилган, аммо уланмаганлигидан норози” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига тегишли жавоблар олинди.
2024 йил февраль ойида Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларида ўтказилган сайёр қабулдаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан назорат режаси тасдиқланди.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директори томонидан ушбу назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat