“Toshkent suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳрида “Davlat bayrog‘i” кунига бағишланган “Yangi nafas” оммавий югуриш марафони ўтказилди (Фотоальбом)
Бош саҳифа | Русский язык
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун. Давлат рамзларидан бирининг 32 йиллик байрами Тошкент вилоятида кенг нишонланди.
Унда “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ жамоаси ҳар қачонгидан фаолроқ бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимиз мустақилликка эришгач қабул қилинган дастлабки қонунлардан бири ҳисобланади. Мазкур қонун Давлат байроғининг шакли ва тузилиши, унинг мақоми, ундан қаерларда ва қандай фойдаланиш тартибларини белгилаб берган.
Тегишли мутахассисларнинг эътироф этишича, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзини билдиради.
Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.
Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёриткичлари билан уйғунлашиб кетади.
Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқбўлиб, айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам. Юлдузлар барча даврларда илоҳий тимсол саналган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор бўлиб, ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.
“Bir Vatanda, bir vaqtda, bir masofaga, bir maqsadda yuguramiz” shiori ostidagi “Yangi nafas” оммавий югуриш марафонида сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилот бошлиқлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда вилоят ҳудудларидан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган жами 6 мингдан зиёд кўнгилли иштирокчи қатнашди.
“Toshkent suv taʼminoti” MChJ Matbuot xizmati
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat