June 27, 2023

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ва шаҳар, туман бўлимлари ва ходимлари хонадонида кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖга шаҳар, туман бўлимлари ва ходимлари хонадонида кичик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари кенг жорий қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бўка тумани Марказий сув иншооти маъмурий биносига 2 кВт кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

Оққўрғон тумани Марказий сув иншооти маъмурий биносига 2 кВт кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

Чирчиқ шаҳар, Мир Алишер МФЙ Гулшан кўчаси 2-1 истиқомат қилувчи Б. Исмайлов хонадонида 2 кВт кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

Қурилма тегишли тартибда лабораториялар текширувидан ўтказилганлиги сабабли ўртача 20-25 йил давомида хизмат кўрсатади. Бу еса, ўша давр оралиғида ҳеч қандай техник хизмат кўрсатилмаслигини англатади.

Маълумот учун, қуёш нурини электромагнит тўлқинлари деб қараш мумкин. Квант назариясига асосан, электромагнит тўлқинларига нол массали элементар заррачалар – фотонлар деб қаралади.

Қуёш энергиясини фотоэлектрик энергияга қайта айлантириш асосида 1887 йилда Герс томонидан яратилган, ёруғлик фотонларинг баъзи бир металларнинг электронлари билан киришуви натижасида электронлар маълум миқдордаги энергияга эга бўладилар. Мана шу энергиядан фойдаланган ҳолда қуёш энергиясидан тўғридан-тўғри электроэнергия олиш мумкин. Бу жараёнга фотоэффект ҳодисаси дейилади.

Шундай килиб, фотоэлектр ячейкаларида ёруғлик нурланиш энергияси электр энергиясига айлантирилади. Фотоэлектр ячейкаларини тайёрлашда биринчи бўлиб моно ёки поликристалл кремнийдан фойдаланилган.

Кейинги вақтларда фотоэлектр ячейкалар аморф кремний, кадмий – теллурид ёки мис – индий-селиндан юпка плёнкалар шаклида тайёрлана бошлади. Уларнинг фойдали иш коэффитценти қарийб 8 фоизни ташкил этади, бироқ моно ёки поликристалл кремнийдан тайёрланадиган фотоэлектр ячейкаларга қараганда тайёрланиши арзонроқдир.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Бўка тумани Марказий сув иншооти маъмурий биноси
Бўка тумани Марказий сув иншооти маъмурий биноси
Б. Исмайлов хонадонида 2 кВт кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияси
Б. Исмайлов хонадонида 2 кВт кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияси

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати