“Toshkent suv taʼminoti”: Олмалиқ шаҳри “Usmon Nosir” МФЙ диаметри Ø63 мм ли 70 м сув қувури 20 та хонадонга тортилмоқда (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Олмалиқ шаҳри “Usmon Nosir” МФЙ Усмон Носир кўчасида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.
Ўрганишлар натижасига кўра, “Usmon Nosir” МФЙда диаметри Ø63 мм ли эски сув қувурида ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.
Олмалиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, махсус ускуналар билан диаметри Ø63 мм ли 70 м сув қувури тортилмоқда.
Маълумот учун, Олмалиқ шаҳар 24/7 диспетчерлик хизмати ☎️ 998 70 615-21-70, 70 615-22-85
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.