“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Зангиота туманида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича Сайёр қабул ўтказилди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Oʻzsuvta’minot” АЖнинг раис ўринбосари ва тегишли бошқарма бўлим бошлиқлари, “Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директор ўринбосарлари ва Зангиота туман филиал раҳбари иштирокида соат 10:00 да Зангиота тумани “Obod To‘qimachi” МФЙ биносида сув таъминоти ва оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича 11 та мурожаат келиб тушган.
2024 йил апрель ойида Зангиота тумани “Obod To‘qimachi” МФЙда ўтказилган сайёр қабулдаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан назорат режаси тасдиқланди.
Ишчи гуруҳ томонидан ушбу назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat