June 14, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчасида диаметри Ø160 мм ли полиэтилен сув қувури таъмирланди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти Нурафшон шаҳри бўлимининг диспетчерлик хизмати ☎️ 998 70 762-63-73 га 2023 йил 13 июнда “Navro‘z” МФЙда истиқомат қилувчи Х.Т.дан Тошкент йўли кўчасида сув қувури носозлиги бўйича мурожаат келиб тушган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Тошкент йўли кўчасида диаметри Ø160 мм ли сув қувурида ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.

Нурафшон шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан, 13 июнь куни қувурдаги сув бутунлай тўхтагандан сўнг, махсус ускуналар билан диаметри Ø160 мм полиэтилен сув қувури ёриғи таъмирланди.

Маълумот учун, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати