“Toshkent suv taʼminoti”: Ангрен шаҳри “Yangi jigariston” МФЙдаги қудуқда ичимлик сув қувури носоз ҳолати бартараф этилмоқда (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Ангрен шаҳри бўлимига “Yangi jigariston” МФЙ да истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
Хусусан, “Yangi jigariston” МФЙдаги қудуқда диаметри Ø300 мм ли сув қувури эски ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ангрен шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, диаметри Ø300 мм ли сув қувури таъмирланмоқда.
Мазкур “Янги жигаристон”, Ғафур Ғулом ва “Облиқ” МФЙларнинг 500 дан ортиқ истеъмолчиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.