June 1, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Қибрай ва Тошкент туманларида сайёр қабул ўтказилди (Foto)

Бош саҳифа | Русский язык

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ директори Нўмон Аминов томонидан ўтказилиши режалаштирилган ва тасдиқланган Оммавий сайёр қабуллар жадвалиган асосан, 2023 йил май ойида Қибрай ва Тошкент туман бўлимлари биносида аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича мурожаатлар ўрганилиб, жойига чиққан ҳолда ечим топмоқда.

Қибрай туманида 5 мурожаат расмийлаштирилди: 1 оғзаки, 4 та ёзма.

1 та мурожаат бўйича жойида тегишли тушинтириш берилди. 1 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаат жойига чиқиб ўрганилади.

Тошкент туманида 3 мурожаат расмийлаштирилди: 1 оғзаки, 2 та ёзма.

1 та мурожаат бўйича жойида тегишли тушинтириш берилди. 2 та мурожаат бўйича жойига чиқиб, тегишли тартибда ечим топилди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминов томонидан сайёр қабулларда назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот котиби