August 2

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Олмалиқ шаҳрида  диаметри Ø720 мм ли ичимлик сув қувури таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ директори топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Олмалиқ шаҳри филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан мазкур мурожаат жойига чиқилиб, ўрганилди.

Олмалиқ шаҳри филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан:

Диаметри Ø720 мм ли ичимлик сув қувури таъмирланди.

Носозлик тўлиқ бартараф этилгач, A. Novoiy, Birdamlik, Uvaysi, Navro‘z, Mustaqillik, Gultepa, Bobir, Saxovat, U.Nosir, Do‘stlik маҳаллаларга ичимлик суви қайта таъминланди.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat