May 31

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: ишчи гуруҳ томонидан “Чинор сув тақсимлаш” иншоотини қайта таъмирлаш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Куни кеча, “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик сув таъминотини қуриш ва қайта таъмирлаш (фаза-2)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан, 4-пакет “Чинор сув тақсимлаш” иншоотинида (УРВ-Чинор) қайта таъмирлаш ишлари юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Қурилиш ва инвестиция масалалари бўйича директор ўринбосари А.Эшпулатов, Жамиятнинг Зангиота тумани филиали қурилиш бўйича муҳандиси, “KOMMUNALLITI” DM Т. Алимбоев, “EPTISA” Техник назоратчи ташкилоти етакчиси Ф.Мурад Сонгур, Техник назоратчиси И.Ахмедов ва бошқа манфаатдор корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилиш Жамиятнинг қурилиш ва инвестиция масалалари бўйича директор ўринбосари А.Эшпулатов бошчилигида қурилиш объектида олиб борилаётган ишларни танқидий ва таҳлилий кўринишда йиғилиш бўлиб ўтилди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

– ООО “Polimer Partners” заводида ишлаб чиқарилган сув ҳисоблагичлари;

– сув ҳисоблагич полимер яшиклари хажм жиҳатидан кичиклиги сабабли тасдиқланмади;

– оғир чугун люкларни колодецларни устки қисмидаги ёпиш плиталари билан биргаликда ГОСТ бўйича заводда қуйдириш.

Шунингдек, Қурилиш монтаж ишларини жадаллаштириш мақсадида, Вилоят Автойул бошқармаси ҳамда Янгийул ва Зангиота туманлари Ободонлаштириш бошқармаларининг техник шартларини инобатга олган ҳолда ёпиқ усулда бурғилаш йўли билан мўлжалланган қўчаларда қувурларни ётқизиш ишларини қайта ҳисоблаб, консультант ва буюртмачига тақдим этиб, тегишли тартибда тасдиқлаб олиш ва бошқа масалалар келишиб олинди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

ВИДЕОЛАВҲА

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat