Тошкент вилояти ҳокими бошчилигида Ўрта чирчиқ туманида аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича Оммавий сайёр қабул ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида 2023 йил 10 август куни Ўрта чирчиқ туманида “Xalqobod” МФЙдаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида навбатдаги Оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ директори Нўмон Аминов, вилоят ва шаҳар корхона-ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаатлар ўрганилиб, жойига чиққан ҳолда ечим топмоқда.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича 7 та мурожаат келиб тушган.
– Оққўрғон туманидан Солижон Чимпўлатов;
– Бекобод туманидан Назира Боқиева;
– Нурафшон шаҳардан Азиза Ўлмасова ва Тўлқинхожи ота Рахимбердиев;
– Ўртачирчиқ туманидан Мавжуда Ҳамдамова;
–Оҳангарон шаҳардан Тожиниса Эшматова;
– Ангрен шаҳардан Мохира Хидирова ва Лазиза Атабаева каби фуқаролар томонидан “Обод қишлоқ” дастури асосида ичимлик суви билан таъминланиши”, “ДХШ асосида МТМ қурган, хозирда ичимлик ва оқава суви тармоғига уланиш”, “Асоссиз қарздорлик”, “Дастур асосида ишлар амалга оширилган, аммо тармоқда носозликлар мавжуд” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига мутасадди ташкилотлардан тегишли жавоблар олинди.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ директори Нўмон Аминов томонидан ушбу назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.