“Toshkent suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳрининг Марказий сув иншоотида ЭЦВ 8 USP 25-100 янги насос агрегати ўрнатилди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан Oybek МФЙ Тошкент йўли кўчаси Марказий сув иншоотида ЭЦВ 8 USP 25-100 янги насос агрегати ўрнатилди.
Хусусан, олдинги ЭЦВ 6 USP 16-100 насос агрегати Oybek МФЙдаги истеъмолчиларни доимий ичимлик суви билан таъминлай олмаган.
Мазкур Марказий сув иншооти орқали “Navroʼz” МФЙ Oybek МФЙ “Toʼytepa” МФЙларда хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.